Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Ўзбекнефтгаз АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов билан учрашув давомида жаноб Сейфи Гасеми сўз олиб, компания раҳбарияти истиқболли ва хорижий инвесторлар учун хавфсиз давлатлар деб тан олинган Хитой, Саудия Арабистони, Россия ва Ўзбекистонга инвестиция кириш борасида қарор қабул қилгани ҳақида маълум қилди.
Бундай қарорга келишдан олдин, Air Products компанияси Macro-Advisory консалтинг компаниясини жалб қилган ҳолда дунёнинг истиқболли давлатларини аниқлаш мақсадида мустақил аудит ўтказган, ва унинг натижасига кўра, юртимизнинг барча соҳа ва жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва кафолатлаш, инвесторлар ва ишбилармонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, молия ва суд соҳаларидаги ўзгаришлар, ва энг муҳими, коррупцияга қарши кураш механизмларини жори й этиш борасида қўйилаётган қадамлар Ўзбекистон Республикаси нафақат минтақадаги, балки бутун дунёдаги инвестиция киритиш бўйича энг истиқболли давлатлардан бири дея топилган.
Жаноб Гасемининг таъкидлашича, Air Products компанияси Ўзбекистонга узоқ муддатли тўғридан-тўғри инвестициларни киритишдан манфаатдор ва мамлакатимиз бозорида тўла қонли иштирокчига айланиш истагида.
Компания мамлакатимиз иқтисодиётнинг турли соҳалари, жумладан нефт-газ, кимё, фармацевтика, металлургия ва бошқалар, эҳтиёжи учун саноат газини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларга инвестиция киритишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, табиий газдан полимерлар ишлаб чиқариш (МТО) бўйича лойиҳага ҳам юқори қизиш билдирилмоқда.
Сейфи Гасеми жаноблари, шунингдек, дунёнинг етакчи нефт ва газ компаниялари (Total, British Petroleum, SOCAR, UOP Honeywell ва бошқалар) топ-менежерлари учрашунини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини илгари сурди.
Учрашув натижасида томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар. Ушбу гуруҳ таркибини Air Products компанияси етакчи мутахассислари ва УЕМ корхоналари вакиллари ташкил этади. Икки ой муддатда нефт-газ, кимё ва металлургия соҳаларида