Махсус имкониятлар

АЖ «Ўзбекнефтгаз»

АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтепродукт»
АЖ «Узнефтепродукт»
  • Манзил:
    Тошкент, М. Улугбекский р-н., ул. Дурмон йули 143, 2-берк коча
  • Сайт:www.unm.uz
АЖ «Узтрансгаз»
АЖ «Узтрансгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яккасарай тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а
  • Телефон:(998 71) 239-12-03
  • Сайт:uztransgaz.uz
АЖ «Узнефтегазмаш»
АЖ «Узнефтегазмаш»
МЧЖ «Карбонам»
МЧЖ «Карбонам»
  • Манзил:
    Наманган, А. Хужаев кўчаси, 38
МЧЖ «Бентонит»
МЧЖ «Бентонит»
  • Манзил:
    Навои
МЧЖ «Нефтегазминерал»
МЧЖ «Нефтегазминерал»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол кўчаси, 21
  • Телефон:(998 71) 252-77-74
АЖ «Узбекгеофизика»
АЖ «Узбекгеофизика»
  • Манзил:
    Кибрай тумани, Геофизика
  • Телефон:(998 71) 2648989
АЖ «ИГРНИГМ»
АЖ «ИГРНИГМ»
  • Манзил:
    Тошкент, Шота Руставели 114
  • Телефон:(998 71) 2509225
УзВЧ
УзВЧ
  • Манзил:
    Мубарек тумани, махалля Дустлик
  • Телефон:(0365) 67-235-76
МЧЖ «Нефтегазстрой»
МЧЖ «Нефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Микими кўчаси 98
  • Телефон:(998 71) 2536926
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
  • Манзил:
    Мубарек, 2 м/р Занжисарой кўчаси
  • Телефон:(0365) 2742116
АЖ «Бухарагазпромстрой»
АЖ «Бухарагазпромстрой»
  • Манзил:
    Бухара, Т. Авезова кўчаси 2
  • Телефон:(0365) 2233289
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
  • Манзил:
    Тошкент вилояти, Уртачирчик тумани, Янгихает
АЖ «Ташнефтегазстрой»
АЖ «Ташнефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Катортол кучаси 2-а
  • Телефон:(998 71) 1501617
МЧЖ «Автогазтаъминот»
МЧЖ «Автогазтаъминот»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек 26
МЧЖ «Нефтегазинвест»
МЧЖ «Нефтегазинвест»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол, 16
  • Телефон:(998 71) 207-27-72
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол 16
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кучаси 32а
  • Телефон:(998 71) 2678901
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек кўчаси, 26/1
  • Телефон:(998 71) 1297766
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол кўчаси 21
  • Телефон:(998 71) 2360210
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кўчаси, 32а
  • Телефон:(998 71) 2687702
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
  • Манзил:
    Тошкент, Миробад тумани, Шевченко кўчаси, 2
  • Телефон:(998 71) 256-67-27
МЧЖ «Мурувват-текс»
МЧЖ «Мурувват-текс»
  • Манзил:
    Тошкент Мукимий кўчаси, 1-пр, 3
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
  • Манзил:
    Тошкент, Чилонзор кўчаси, 2
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
  • Манзил:
    Тошкент, м. Чилонзор-1, д. 11-А
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо-Улугбек тумани, Дурмон йули, 34
  • Телефон:(998 71) 262-70-91
  • Сайт:gubkin.uz
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 103-уй
  • Телефон:(0365) 223-71-75
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Қиргули мавзеси У.Юсупов кўчаси 240-уй
  • Телефон:(0373) 552-35-16

Қўшма корхоналар

ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
  • Манзил:
    Ўзбекистон Республикаси, Тошкент, Яккасарайский туман, кўч. Нукус, 50
  • Телефон:(99871) 1500057
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
  • Манзил:
    Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус, кўч. Турткул Гузари 121
  • Телефон:(99861) 2222187
  • Сайт:www.uz-kor.com
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
  • Манзил:
    Тошкент, Мирабад тумани, Афросиаб 12
  • Телефон:(99871) 1507601
  • Сайт:www.atg.uz
ҚК "New Silk Road"
ҚК "New Silk Road"
  • Манзил:
    Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107-Б, халқаро бизнес марказ, чиғир G, 11 қават
  • Телефон:(99871) 2389767
  • Сайт:www.cnpciuz.uz
ҚК "Natural Gaz Stream"
ҚК "Natural Gaz Stream"
Ортга қайтиш
25.10.2018

“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ– БУТУН МАМЛАКАТ УЧУН МУҲИМ ҚАДАМДИР

Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қайси сармоядор, ҳар бир компанияга катта миқдордаги сармоя киритишни ўйлаётганда, ҳатто акциядорлик жамияти каби нуфузи баланд компания бўлса-да, унинг халқаро рейтинги борасида қизиқиш билдиради. Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” компанияси халқаро майдондаги обрўсини янада оширишга шахдам қадамлар қўймоқда.
Хўш, бунинг учун нима қилинмоқда? “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти янада йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳар бир ўзбекистонликнинг хонадонини иссиқлик ва ёруғлик билан таъминлаши учун ҳамда мамлакатимиз саноати янада ишонч билан жаҳон бозорига чиқиши учун нималар қилинмоқда? “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ишининг юқори баҳо олиши орқали ҳақиқатга яқинлашиш ортидан шулар турибди.
Ўша халқаро рейтинглар учун ким масъул эканлигидан бошласак.
Moody’s, Standard and Poor’s ва Fitch Ratings халқаро миқёсда фаолият юритадиган ва тан олинган ваколатли агентликларнинг энг йириклари ҳисобланади. Бутун дунё улар томонидан белгиланган халқаро копроратив рейтингга тўла ишонади. Мазкур компаниялар томонидан баҳоланиш “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг хорижий шериклар билан ҳамкорликни янада кенгайишига замин яратади ҳамда жаҳон молия бозорларида кредит маблағларини жалб қилиш ва турли хил хорижий сармоя манбаларини таъминлаш, яъни уларни диферсификация қилиш имконини беради. Буларнинг барчаси сармоялар учун сармоя эмас, балки мамлакатнинг фаровонлиги ва иқтисодий барқарорлигидир. Иқтисодиётнинг нефть-газ саноати тараққиётига боғлиқлигини тушунтириш мантиқсиз кўринади –замонавий инсон учун бу аён.
Бу каби жиддий баҳолаш ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, унга эришиш учун обрўли рейтинг агентликлари билан шартнома тузиш етарли эмас. Авваламбор, нефть ва газ саноати бир қатор жиддий қадамлар ташлаши ва буни халқаро хизмат кўрсатувчи компанияларни жалб қилиш орқали амалга ошириши зарур. Ва қувонарлиси, бу қадамлар қўйилмоқда. Бу масалага батафсилроқ тўхталсак.
Бу “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг жамланган молиявий ҳисоботини Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲС) мувофиқ тайёрлаш, шунингдек, ХМҲС мақсадлари учун асосий воситалар ва сармояларнинг адолатли қийматини аниқлашдир. Бу халқаро даражада эътироф этилган мустақил муҳандислик маслаҳатчиларини жалб қилган ҳолда нефть ва газ заҳиралари аудитини ўтказишдир.
Яъни, бугунги кунда Ўзбекистон нефть ва газ соҳасида нималар борлиги, жумладан, углеводород заҳиралари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг асосий маблағлари ва ривожланиши учун қандай эҳтиёжлар борлигини аниқлаш жуда зарур. Буларнинг барчаси халқаро стандартларга асосланган ҳолда амалга ошириши зарур, шундагина сармоядорлар билан бир тилда муомала қилиш имкони туғилади.
Буларнинг барчасига эга бўлгандан сўнг, баҳо тўплашга киришса бўлади. Айнан шу рейтингларда нуфузли “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг жорий молиявий ҳолати тўғрисида ўз фикларини билдирадилар ва кейинги 12-18 ой давомида компаниянинг кредиторлар олдидаги мажбуриятларини нақадар бажаришга қодирлиги бўйича прогноз қиладилар.
Нуфузли агентликлар компаниянинг молиявий аҳволини доимий равишда кузатиб борадилар ва раҳбарият билан йилида камида бир маротаба интервью шаклида рейтинг учрашувларни ўтказадилар. Бошқача айтганда, компания доимо замон билан ҳамнафас бўлиши зарур. Замонавий молия дунёсида жиддий сармоявий масалалар айнан шундай ҳал этилади.
Жиддий халқаро рейтингларга етаклайдиган қадамлар кўрсатилган ва тушунарли. Амалда улар қандай рўёбга чиқарилади? Батафсил тўхталсак.
Юқоридаги қадамлар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолиятида янги ҳодиса бўлиб, улар компания фаолиятини ташкил этиш ёндашувларида ўзгаришларнинг бир қисмидир, компаниянинг ўзини оқлаган ва халқаро миқёсда эътироф этилган усулларга яқинлашувидир. Бу қадамлар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг мамлакатимиз раҳбари даражасида узоқни ўйлаб қилинган ва меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топган корпоратив ўзгариш босқичларига айланмоқда.
Бунда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига Осиё Тараққиёт Банки ёрдам қўлини чўзди. Мазкур банк кўмагида жорий йилнинг сентябрь ойидан 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар компанияга корпоратив ўзгаришларни амалга тадбиқ этиш учун техник ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг корпоратив бошқарувини халқаро стандартларга мувофиқ таъминлаш учун лойиҳа қатор йўналишлар бўйича ишлайди, улар орасида корпоратив бошқарув, молиявий моделлаштириш ва башоратлаш, халқаро стандартларга мувофиқ молиявий ҳисобот тизимини жорий этиш, риск-менежмент.
Ҳозирда, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти мутахассислари ва ОТБ маслаҳатчиларидан ташкил топган қўшма ишчи гуруҳ ушбу йўналишларда мавжуд вазиятни таҳлил қилишни бошлаган бўлиб, ундан сўнг тегишли тавсиялар ишлар чиқилади.
Албатта, вақт кутмайди ва ушбу йўналишларнинг ҳар бири тажрибали халқаро ҳамкорлар ёрдами билан янада самарали амалга оширилади.
Шундай қилиб, сўнгги уч йил мобайнида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг жамланган молиявий ҳисоботи аудитига Ernst & Young (EY) халқаро аудит компанияси жалб қилинган. Британиянинг ушбу аудиторлик ва консалтинг компанияси дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, аудиторлик компанияларининг “катта тўртлиги”га киради.
Юқорида айтиб ўтилганидек, бундай нуфузли аудит халқаро кредит рейтингини олиш бўйича ишларни бошлашга ёрдам беради.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳамкорлик доирасида Ernst & Young компанияси “Фарғона НҚИЗ” масъулияти чекланган жамияти, “Фарғона нефтбаза” масъулияти чекланган жамияти ва “Андижон нефтбаза” масъулияти чекланган жамияти бўйича фаолият самарадорлигини ошириш ва харажатларни қисқартириш бўйича лойиҳа билан шуғулланаётган бўлиб, олинган натижалар масъулияти чекланган жамияти таркибига кирувчи барча компанияларда қўлланилиши режалаштирилган.
Лойиҳанинг қўшма ишчи гуруҳи 70 дан ортиқ ташаббусларни ишлаб чиқди, уларнинг муваффақиятли амалга оширилиши 102,6 миллиард сўм даромад олиб келади. Бу эса, масалан, 2017 йил учун оптималлаштирилган жами харажатнинг 36 фоизи демакдир.
Ушбу ташаббуслар оптималлаштиришнинг беш асосий йўналиши бўйича амалга оширилмоқда: ишлаб чиқариш жараёни, техник хизмат ва таъмирлаш, ходимлар, транспорт ва таъминот.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва Ernst & Young компанияси қўшма лойиҳасининг уч йил давр ичидаги иқтисодий самараси 232 миллиард сўмдан ошади, ташаббуслар учун умумий харажатлар эса 2,02 миллиард сўмни ташкил этади.
Ва бу фақат харажатларни оптималлаштириш лойиҳасининг режалаштирилган самараси. Корпоратив бошқарув жараёнини такомиллаштиришнинг яна бир муҳим йўналиши – режалаштирилган лойиҳаларнинг ҳаётийлигини вақтида баҳолаш. АҚШнинг “The Boston Consulting Group” нуфузли халқаро ташкилотининг ҳам тажрибаси жалб қилинган.
Бошқарув масалалари бўйича маслаҳат бериш билан шуғулланадиган мазкур халқаро компания McKinsey ва Bain&Company компаниялари қатори дунёдаги “кучли учлик”ка киради. Эллик давлатда 90 дан ортиқ офисларига эга бу компания ходимларининг сони қарийб 17 минг кишини ташкил қилади. Стратегия ва умумий бошқарув масалалари бўйича ихтисослашган мазкур компания 1963 йилдан буён дунё иқтисодиётининг турли соҳаларида компанияларга маслаҳат бериб келади, нефть ва газ соҳаси шулар жумласидан.
Хусусан, “The Boston Consulting Group” билан биргаликда ишлаш табиий, моддий, молиявий ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишга, умидсиз лойиҳаларни бошлаш ва амалга оширишга тўсқинлик қилишга қаратилган. Бу нефть ва газ саноатининг рақобатдошлигини ошириш ва сармояларни жалб қилишни кенгайтиришга ишлайди.
Мазкур ҳамкорлик олдида катта ва қизиқарли вазифалар турибди. Улар орасида истиқболли инвестицион лойиҳаларни излаш ва баҳолаш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сармоядорлар билан шартнома тузиш моделини ишлаб чиқиш, хорижий сармоядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида норматив-ҳуқуқий муҳитни ўзгартириш.
Шунингдек, жиддий вазифалар қаторидан муҳим йўналишлар концепцияларини ишлаб чиқиш ҳам ўрин олган, жумладан, 2030 йилга қадар нефть ва газ саноатининг трансферт ва тариф нархларини белгилаш ҳамда соҳани бошқаришнинг амалдаги модели ва нефть-газ саноатини ривожлантириш.
Бу “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг корпоратив бошқарувнинг янги, истиқболли ва замонавий моделини яратиш ва халқаро кредит рейтингини олиш учун ҳозирги кунда амалга ошираётган биргина лойиҳаси эмас.
Барчасида аниқлик – бизнесдаги замонавий ёндашув қоидаларидан бири. Ва бу “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг яна бир шериги билан ҳамкорлиги асосида ётибди – АҚШнинг DeGolyer & MacNaughton(D&M) нефть соҳасида маслаҳат компанияси.
Бунда ҳамкорни ташлаш D&M нинг тегишли тажрибага эга бўлгани ва Ўзбекистон ҳудудидаги углеводород конлари бўйича кенг маълумотга эга эканлиги асос бўлган.
Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва D&M компанияси мутахассислари зарур геологик, геофизик, иқтисодий ва бошқа маълумотларни тўплаш бўйича иш олиб бормоқда. Ишнинг якуний натижаси дунёдаги энг кенг тарқалган углеводородлар ва унинг конларини ҳисоблаш, таснифлаш ва бошқариш тизимига мувофиқ, нефть ва газ конларини эса PetroleumResources ManagementSystem тизимига мувофиқ ҳисоблаш имконини беради.
Мамлакатнинг замонавий нефть ва газ саноати яна нима билан ажралиб туриши зарур? Албатта, юқори технологиялар. Чуқур қайта ишлаш жараёнида ўша табий газ юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотга айланади. Бу шуни англатадики, қайта тикланмайдиган ва вақт ўтиб янада қимматлашадиган хом ашёнинг истеъмоли камайтирилса нафақат соҳа, балки бутун мамлакат кўпроқ фойда олади.
Бугун Ўзбекистон замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришни ишга туширишга тайёргарлик жараёнида. Шундай қилиб, Қашқадарёда Шўртан ГКМ метани асосида синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш учун завод қурилмоқда. GTL ёки газдан суюқлик технологиясига асосланган юқори технологияли заводларнинг дунё бўйлаб сони жуда оз – Жанубий Африка, Малайзия ва Қатарда.
Янги маҳсулотлар юқори сифатли ва экологик тоза ёқилғига бўлган ички талабни қондириш ҳамда маҳаллий хош ашёдан тайёрланган стратегик маҳсулотлар билан бозорни таъминлаш имконини беради.
2020 йилга қадар ишга турилиши мўлжалланган юқори технологияли ишлаб чиқариш углеводородларни чуқур қайта ишлаш даражасининг янги босқичга кўтарилишига имкон яратади. Завод йилига “Евро-5” стандартига жавоб берадиган 1,5 миллион тоннадан ортиқ юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқаради, шу билан бирга, нефть маҳсулотлари импортини бир ҳажмда сақлашни таъминлайди. Шундай қилиб, ишлаб чиқаришда ва барча жараёнларни ташкил қилишда янгича фикрлаш усули Ўзбекистоннинг бугунги кундаги нефть ва газ соҳасини такомиллаштиришнинг асосидир.
Корпоратив бошқарувга янгича ёндашувлар – ташкилот фаолиятини режалаштиришдаги хатарларни ҳам ҳисобга олиш ҳамдир. Шу мақсадда ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти нефть ва газ саноати соҳасида фаолият олиб борувчи акциядорлик жамиятлари ва ташкилотларда хатарларни бошқаришнинг ягона тизимини жорий этиш устида иш олиб бормоқда. Бу ишлаб чиқариш ва иқтисодий соҳада юзага келиши мумкин бўлган ҳатарларни камайтириш ва олдини олиш бўйича ўз вақтида чоралар кўришга имкон беради.
Юқорида санаб ўтилган лойиҳалар ва улар доирасида нефть ва газ соҳасида корпоратив бошқарув бўйича кунига олинаётган билим ва тажриба аллақачон аниқ қадамларда ўз аксини топмоқда.
Бу ерда асосий кўрсаткичлардан бири – маҳсулот тан нархининг пасайиши бўлиб, бугунги кунда унга ҳар бир давлатдаги ҳар қандай соҳанинг рентабеллиги боғлиқ.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича чора-тадбирларни мунтазам равишда қабул қилиб, сўнгги вақтда эса тан нархнинг йилига 7-10 фоизга пасайтирилишга эришилган, бу 270-340 миллиард сўмни ташкил этади. Бунга энергияни тежаш, хом ашё ва материалларнинг нархини оптималлаштириш, технологик ва бошқа йўқотишларни қисқартириш, меҳнат ресурсларини оптималлаштириш, бошқа ишлаб чиқариш харажатлари ва эксплуатация харажатларини камайтириш, маъмурий ва бошқарув кадрларига бўлган харажатларни камайтириш ҳамда қўшимча харажатларни камайтириш орқали эришилади. Фақатгина 2017 йилда ходимлар сонини оптималлаштириш учун чоралар кўрилиб, улар сони 20 фоизга камайтирилган, яъни 135,7 минг кишидан 109,1 минггача.
Саноат, шунингдек, оғир юкдан халос бўлади ва барча уринишларни асосий мақсадга эришишга йўналтиради – нефть ва газ соҳаси самарадорлиги. Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти компанияга қарашли ихтисосли бўлмаган активларни савдога қўйди. Кўпгина ҳолларда бу тайёр бизнес объектлари бўлиб, уларнинг сони 240 ортиқ ва улар очиқ савдолар орқали тадбиркорларга бозор нархида сотилади. Бундан ташқари, 26 та объект маҳаллий бошқарув органларига қолдиқ қийматда берилади.
Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш ҳам корпоратив бошқарувни модернизация қилишда муҳим қадамдир. Хусусан, газ тақсимлаш корхоналарига хусусий сектор сармояларини жалб этиш учун шароит яратиш имкониятлари кўриб чиқилаётган бўлиб, бунда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги шартномасини тузиш орқали эришиш кўзланмоқда. Шунингдек, ишлаб турган ёқилғи қуйиш шахобчалари базасида автомобиллар учун газ ва нефть маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланадиган алоҳида компанияни ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Ушбу қадамлар саноат соҳасидаги соғлом рақобатни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.
Қўшимча қилиш керак, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти учун корпоратив бошқарувнинг самарали механизмлари, халқаро рейтинг баҳолари ва сармоялар миқдорини ошириш ўз-ўзидан муҳим бўлиб қолмаган. Улар бутун Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши ва барқарорлиги учун нефть ва газ саноати самарадорлигини оширишга ва бунда мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг турмуш даражасини оширишга ёрдам беради. Шуни ҳам қайд этиш зарурки, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти республикадаги энг йирик солиқ тўловичлардандир. Маълумки, солиқ – бу янги болалар боғчалари, яхши йўллар ва сифатли тиббий хизмат. 2017 йилда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти корхоналари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига 9 триллион 790,5 миллиард сўм миқдорида солиқлар ва бошқа маблағлар ўтказган.
2018 йилнинг 9 ойи мобайнида компания 10 триллион 126,8 миллиард сўм миқдорида солиқ тўлаган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 триллион 555,8 миллиард сўм, яъни 54 фоизга қўпроқ дегани.
Бугунги кунда нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, авваламбор, соҳа рентабеллигини оширишга қаратилган, бу эса ўз ўрнида Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодиётининг барқарор таъминотига ишлайди.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти ижтимоий йўналтирилганлиги намоён қилувчи биргина омил – биринчи августдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб аҳоли учун суюлтирилган углеводород газининг ягона қиймати белгиланди – бир килограмм учун 800 сўм.
Компания учун эса газ тан нархи деярли икки баробар қимматга айланмоқда. Бундан ташқари, газ баллонлардан фойдаланиш эса аҳолига текин. Газнинг ҳақиқий нархи савдо вақтида аниқланади, газ бошқа харидорларга сотилиш жараёнида.
Бугунги кунда табиий газнинг умумий қиймати, геологик қидирувдан бошлаб газ тарқатиш тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказиб беришга қадар 1000 куб метр учун тахминан 610-615 минг сўмни ташкил қилади. Охирги сотиш нархи эса 1000 куб метр учун 289,74 сўм.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти газ таъминотининг ҳудудий бўлинмалари, айтилганидек, маиший газ баллонларини аҳолига бир килограмм учун 800 сўм қийматда етказиб беради. Шу билан бирга, суюлтирилган газни ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, аҳолига вақтинчалик фойдаланиш учун бепул берилган газ баллонлари, ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчилар уйига етказиб бериш нархини ҳисобга олиб, суюлтирилган газни сотиш катта зарар келтиради.
Шунингдек, республиканинг ёқилғи қуйиш шахобчаларида суюлтирилган газнинг ўртача нархи бир литр учун 3000 дан 3800 сўмгача (ёки бир килограмм учун 5,7 минг сўмдан 7,2 минг сўмгача). Яъни, белгиланган нархларга нисбатан фарқ 7-9 маротаба.
Кенг кўламли ижтимоий сармоялар туфайли “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти камида сўнгги икки йил давомида фойда кўрмай ишлаб келмоқда, албатта, бу саноатнинг барқарор ишлашига ҳисса қўша олмайди. Унинг фаолияти учун, шунингдек, янги конларни ишлаб чиқишни молиялаштириш, мавжуд объектларни модернизация қилиш ва кўплаб бошқа ишлар учун жиддий сармояларни киритиш зарур. Хорижий сармоядорлар эса рентабеллик кўрсаткичларига муҳтож, яъни компаниянинг фойда олиш қобилияти. Бунда ислоҳотлар қўл келишни бошлайди.
Соҳа даромадлигининг ўсишига олиб келувчи корпоратив бошқарувга янгича ёндашувлар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг ҳомийлик фаолиятини ривожлантиришига яна бир далда бўлади. Чунки компания ўзининг фаол ҳомий эканлиги билан машҳур. Мисол учун, компания республикада спортни ривожлантириш учун қатор футбол клубларига молиявий кўмак кўрсатади, жумладан “Бунёдкор” ФК, “Бухоро” ФК, “Насаф” ФК, “Машъал” ФК, “Шўртан” ФК, “Нефтчи” ФК ҳамда “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекциясига ҳам (стадион ҳудудини ободонлаштириш учун).
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ёзги олимпия ва паралимпия ўйинларида иштирок этишга тайёргарлик кўриш учун ҳомийлик қилади. Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти спорт федерацияларига ҳам молиявий кўмак кўрсатади: сузиш, таэквондо, теннис. Яна, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига, Алишер Навои номидаги давлат академик катта театрига. Компания турли халқаро ва миллий тадбирларга ҳомийлик қилади.   

Янгилик билан бўлишиш