Махсус имкониятлар

АЖ «Ўзбекнефтгаз»

АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтепродукт»
АЖ «Узнефтепродукт»
  • Манзил:
    Тошкент, М. Улугбекский р-н., ул. Дурмон йули 143, 2-берк коча
  • Сайт:www.unm.uz
АЖ «Узтрансгаз»
АЖ «Узтрансгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яккасарай тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а
  • Телефон:(998 71) 239-12-03
  • Сайт:uztransgaz.uz
АЖ «Узнефтегазмаш»
АЖ «Узнефтегазмаш»
МЧЖ «Карбонам»
МЧЖ «Карбонам»
  • Манзил:
    Наманган, А. Хужаев кўчаси, 38
МЧЖ «Бентонит»
МЧЖ «Бентонит»
  • Манзил:
    Навои
МЧЖ «Нефтегазминерал»
МЧЖ «Нефтегазминерал»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол кўчаси, 21
  • Телефон:(998 71) 252-77-74
АЖ «Узбекгеофизика»
АЖ «Узбекгеофизика»
  • Манзил:
    Кибрай тумани, Геофизика
  • Телефон:(998 71) 2648989
АЖ «ИГРНИГМ»
АЖ «ИГРНИГМ»
  • Манзил:
    Тошкент, Шота Руставели 114
  • Телефон:(998 71) 2509225
УзВЧ
УзВЧ
  • Манзил:
    Мубарек тумани, махалля Дустлик
  • Телефон:(0365) 67-235-76
МЧЖ «Нефтегазстрой»
МЧЖ «Нефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Микими кўчаси 98
  • Телефон:(998 71) 2536926
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
  • Манзил:
    Мубарек, 2 м/р Занжисарой кўчаси
  • Телефон:(0365) 2742116
АЖ «Бухарагазпромстрой»
АЖ «Бухарагазпромстрой»
  • Манзил:
    Бухара, Т. Авезова кўчаси 2
  • Телефон:(0365) 2233289
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
  • Манзил:
    Тошкент вилояти, Уртачирчик тумани, Янгихает
АЖ «Ташнефтегазстрой»
АЖ «Ташнефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Катортол кучаси 2-а
  • Телефон:(998 71) 1501617
МЧЖ «Автогазтаъминот»
МЧЖ «Автогазтаъминот»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек 26
МЧЖ «Нефтегазинвест»
МЧЖ «Нефтегазинвест»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол, 16
  • Телефон:(998 71) 207-27-72
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол 16
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кучаси 32а
  • Телефон:(998 71) 2678901
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек кўчаси, 26/1
  • Телефон:(998 71) 1297766
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол кўчаси 21
  • Телефон:(998 71) 2360210
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кўчаси, 32а
  • Телефон:(998 71) 2687702
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
  • Манзил:
    Тошкент, Миробад тумани, Шевченко кўчаси, 2
  • Телефон:(998 71) 256-67-27
МЧЖ «Мурувват-текс»
МЧЖ «Мурувват-текс»
  • Манзил:
    Тошкент Мукимий кўчаси, 1-пр, 3
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
  • Манзил:
    Тошкент, Чилонзор кўчаси, 2
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
  • Манзил:
    Тошкент, м. Чилонзор-1, д. 11-А
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо-Улугбек тумани, Дурмон йули, 34
  • Телефон:(998 71) 262-70-91
  • Сайт:gubkin.uz
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 103-уй
  • Телефон:(0365) 223-71-75
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Қиргули мавзеси У.Юсупов кўчаси 240-уй
  • Телефон:(0373) 552-35-16

Қўшма корхоналар

ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
  • Манзил:
    Ўзбекистон Республикаси, Тошкент, Яккасарайский туман, кўч. Нукус, 50
  • Телефон:(99871) 1500057
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
  • Манзил:
    Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус, кўч. Турткул Гузари 121
  • Телефон:(99861) 2222187
  • Сайт:www.uz-kor.com
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
  • Манзил:
    Тошкент, Мирабад тумани, Афросиаб 12
  • Телефон:(99871) 1507601
  • Сайт:www.atg.uz
ҚК "New Silk Road"
ҚК "New Silk Road"
  • Манзил:
    Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107-Б, халқаро бизнес марказ, чиғир G, 11 қават
  • Телефон:(99871) 2389767
  • Сайт:www.cnpciuz.uz
ҚК "Natural Gaz Stream"
ҚК "Natural Gaz Stream"
Ортга қайтиш
27.08.2018

Мобил газ тўлдириш аккумулятор станциялари (МГТАС): кулай бизнес ва муаммо ечими

Мобил газ тўлдириш аккумулятор станциялари (МГТАС): қулай бизнес ва муаммо ечими


Ўзбекистонда узоқ қишлоқларни газ билан таъминлаш муаммоси ва автомобиллар газ тўлдириш компрессор станцияларининг (АГТКС) йўқлигида автомобилларни ёқилғи таъминлаш учун қулай шароит яратиш масаласи тўла ҳал бўлиш арафасида.

Бунга қандай эришилди? Мобил газ тўлдириш аккумулятор станцияларини ишлаб чиқариш шу йилдан бошлаб Ўзбекистонда амалга оширилади.

Нима сабабдан айнан бизнес бунга эътибор қаратиши керак? Чунки, мобил газ тўлдириш станциялари билан ишлаш, бутун дунё амалиётидаги каби, тадбиркорлар зиммасидадир, ва бу асосан, вилоятларда иш юритувчи ишбилармонларга тааллуқли.

Бу янги имкониятлар Ўзбекистонда қандай пайдо бўлгани ҳақида айтиб ўтсак. МГТАС ишлаб чиқариш “Ангрен” эркин иқтисодий зонада йўлга қўйилган. Шу мақсадда, 2017 йилнинг октябр ойида Ўзбекнефтгаз АЖ Жанубий Кореянинг NK Group компанияси билан ҳамкорликда UNG ENK MOBILE МЧЖ қўшма корхонасини тузди.

Қўшма корхонанинг тузилиши Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чоралари тўғрисида”ги №ПҚ-3406 қарорининг ижроси борасида қўйилган амалий қадамлардан бири бўлди.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Автомобил газ тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичли ўтказиш, ҳамда газ баллонли ускуналарни ишлатишда ҳавфсизликни таъминлаш борасида қўшимча чоралар” қарорига киритилди.

2018 йилнинг январ ойида Жанубий Кореядан Ўзбекистонга синовдан ўтказиш учун иккита мобил газ тўлдириш станцияси ва иккита газ тўлдириш устуни олиб келинди. Улар Тошкент вилоятида баҳорги дала ишлари вақтида махсус қишлоқ хўжалик, юк ва енгил техникани сиқилган табиий газ билан тўлдиришда синовдан ўтказилди. Станциялар Пскент туманида жойлашган А. Дустметов фермер ассоцицияси худудининг ўзида ўрнатилди.

Айнан фермер хўжаликлар иши учун шу турдаги мобил газ тўлдириш станцияларига ҳаридор бўлишлари мумкин. Автомобил газ тўлдириш компрессор станциялари билан ишлайдиган тадбиркорларда ҳам МГТАСдан самарали фодаланишлари учун кўпгина имкониятлар мавжуд.  Биринчидан, айнан шулар ёрдамида мобил станцияларни газ билан тўлдириш имкони пайдо бўлади. Иккинчидан, шу йўналишда фаолият олиб борадиган тадбиркорлар айнан қайси аҳоли пунктларида ва қайси қишлоқ хўжалик ерларида айни дамда газга зарурият пайдо бўлганидан доим хабардор бўладилар. Ушбу бизнес зарурият билан чамбарчас боғлиқ, ва бу одамларга қулайликлардан фойдаланишга ва ишбилармонларга фойда олишларига имкон яратади.

UNG ENK MOBILE МЧЖ қўшма корхонаси мутахассиси Хуршид Мирзааҳмедовнинг сўзларига қараганда, ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс МГТАСни ҳарид қилиши мумкин. Ҳозирда, қўшма корхона ўнта шартнома имзолаган бўлиб, биринчи буюртмаларни етказиш ишлари бошлаб юборилган. Корея технологилари бўйича ишлаб чиқариладиган мобил станциялар фақат буюртма асосида ишлаб чиқарилади. Шу туфайли, мобил станцияларни ўз вақтида олишни режа қилган мижозлар, қўшма корхона билан олдидан буюртма борасида шартнома тузишлари  зарур. 

МГТАС имкониятлари ҳақида гапирадиган бўлсак, у 30 та тракторни газ билан таъминлаш имконига эга. Ёки, техник хусусиятлари тилида айтганда, ТТ08-2240CNG моделли газ тўлдириш аккумулятор станцияси 5 минг 330 м.куб. газ  ҳажмига эга.

Ушбу мобил станциялар сиқилган табиий газ ҳисобланмиш метаннинг жойларга етказиб берилишини таъминлайди, ҳозирда нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам айнан шу газмотор ёқилғиси қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа автотранспортлар учун ишлатилади.

Барчасини инобатга олган ҳолда, табиий газ, муқобил мотор ёқилғиси бўлиб, 60 дан ортиқ давлат ундан кенг фойдалана бошлаган.

Замонавий ҳаёт суръатлари ва одамларнинг тобора ортиб бораётган эҳтиёжлари уларни қондиришнинг янгидан янги имкониятларини излашга ундамоқда. Ўзбекнефтгаз АЖнинг хорижий шериклар билан UNG ENK MOBILE МЧЖ қўшма корхонасини тузиши ва мобил газ тўлдириш станцияларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши Ўзбекистон аҳолисининг ҳозирги эҳтиёжларини қондириш масаласига ўз вақтида қилган жавобларидан бири бўлди. Энди, қолган гап тадбиркорлардан - имкониятдан фойдаланиш ва истеъмолчиларга маҳсулотни етказиш – талаби юқори бўлган аҳоли пунктларини таъминлаш.

СП ООО "UNG ENK MOBILE" Узбекистан, г. Ташкент, ул.Истиклол 16. тел: (+998 95) 198 90 80. 

Е-mail:ungenkmobil@gmail.com

Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати

Янгилик билан бўлишиш