Махсус имкониятлар

АЖ «Ўзбекнефтгаз»

АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтепродукт»
АЖ «Узнефтепродукт»
  • Манзил:
    Тошкент, М. Улугбекский р-н., ул. Дурмон йули 143, 2-берк коча
  • Сайт:www.unm.uz
АЖ «Узтрансгаз»
АЖ «Узтрансгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яккасарай тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а
  • Телефон:(998 71) 239-12-03
  • Сайт:uztransgaz.uz
АЖ «Узнефтегазмаш»
АЖ «Узнефтегазмаш»
МЧЖ «Карбонам»
МЧЖ «Карбонам»
  • Манзил:
    Наманган, А. Хужаев кўчаси, 38
МЧЖ «Бентонит»
МЧЖ «Бентонит»
  • Манзил:
    Навои
МЧЖ «Нефтегазминерал»
МЧЖ «Нефтегазминерал»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол кўчаси, 21
  • Телефон:(998 71) 252-77-74
АЖ «Узбекгеофизика»
АЖ «Узбекгеофизика»
  • Манзил:
    Кибрай тумани, Геофизика
  • Телефон:(998 71) 2648989
АЖ «ИГРНИГМ»
АЖ «ИГРНИГМ»
  • Манзил:
    Тошкент, Шота Руставели 114
  • Телефон:(998 71) 2509225
УзВЧ
УзВЧ
  • Манзил:
    Мубарек тумани, махалля Дустлик
  • Телефон:(0365) 67-235-76
МЧЖ «Нефтегазстрой»
МЧЖ «Нефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Микими кўчаси 98
  • Телефон:(998 71) 2536926
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
  • Манзил:
    Мубарек, 2 м/р Занжисарой кўчаси
  • Телефон:(0365) 2742116
АЖ «Бухарагазпромстрой»
АЖ «Бухарагазпромстрой»
  • Манзил:
    Бухара, Т. Авезова кўчаси 2
  • Телефон:(0365) 2233289
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
  • Манзил:
    Тошкент вилояти, Уртачирчик тумани, Янгихает
АЖ «Ташнефтегазстрой»
АЖ «Ташнефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Катортол кучаси 2-а
  • Телефон:(998 71) 1501617
МЧЖ «Автогазтаъминот»
МЧЖ «Автогазтаъминот»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек 26
МЧЖ «Нефтегазинвест»
МЧЖ «Нефтегазинвест»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол, 16
  • Телефон:(998 71) 207-27-72
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол 16
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кучаси 32а
  • Телефон:(998 71) 2678901
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек кўчаси, 26/1
  • Телефон:(998 71) 1297766
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол кўчаси 21
  • Телефон:(998 71) 2360210
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кўчаси, 32а
  • Телефон:(998 71) 2687702
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
  • Манзил:
    Тошкент, Миробад тумани, Шевченко кўчаси, 2
  • Телефон:(998 71) 256-67-27
МЧЖ «Мурувват-текс»
МЧЖ «Мурувват-текс»
  • Манзил:
    Тошкент Мукимий кўчаси, 1-пр, 3
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
  • Манзил:
    Тошкент, Чилонзор кўчаси, 2
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
  • Манзил:
    Тошкент, м. Чилонзор-1, д. 11-А
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо-Улугбек тумани, Дурмон йули, 34
  • Телефон:(998 71) 262-70-91
  • Сайт:gubkin.uz
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 103-уй
  • Телефон:(0365) 223-71-75
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Қиргули мавзеси У.Юсупов кўчаси 240-уй
  • Телефон:(0373) 552-35-16

Қўшма корхоналар

ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
  • Манзил:
    Ўзбекистон Республикаси, Тошкент, Яккасарайский туман, кўч. Нукус, 50
  • Телефон:(99871) 1500057
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
  • Манзил:
    Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус, кўч. Турткул Гузари 121
  • Телефон:(99861) 2222187
  • Сайт:www.uz-kor.com
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
  • Манзил:
    Тошкент, Мирабад тумани, Афросиаб 12
  • Телефон:(99871) 1507601
  • Сайт:www.atg.uz
ҚК "New Silk Road"
ҚК "New Silk Road"
  • Манзил:
    Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107-Б, халқаро бизнес марказ, чиғир G, 11 қават
  • Телефон:(99871) 2389767
  • Сайт:www.cnpciuz.uz
ҚК "Natural Gaz Stream"
ҚК "Natural Gaz Stream"
Ортга қайтиш
10.08.2018

"AIR PRODUCTS" Ўзбекистонга инвестиция киритишимизга ижобий ислохотлар туртки булди

Ушбу минтақада айнан Ўзбекистонни танлашнинг асосий сабаби, мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва давлат раҳбариятининг Ўзбекистонни дунёга очиш ва инвестицион муҳитни янада яхшилаш томон қилаётган самарали қадамларидир.
Бу сўзлар АҚШнинг Air Products компанияси Президенти Сейфи Гасеми томонидан Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари –Ўзбекнефтгаз АЖ Бошқаруви раиси Алишер Султонов билан 8 август куни Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар давомида айтилган. Учрашувдан сўнг жаноб Сейфи Гасеми Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди.

 
Жаноб Гасеми, энг аввало, Air Products компанияси ҳақида тўхталсангиз.

“Биринчи навбатда, Ўзбекистонга ташриф буюриш мен учун катта шараф эканлигини айтишни истардим. Air Products – ҳалқаро нефт-газ ишлаб чиқариш компанияси бўлиб, ушбу соҳада дунёда етакчилардан биридир. Компаниямиз очиқ ҳисобланиб, у 75 йилдан бери муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Дунё бўйлаб ишчиларимиз сони деярли 15 минг кишини ташкил қилади. Компаниямиз 50та давлатда иш олиб боради. Компаниянинг ҳозирдаги бозор капитализацияси 35 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Асосий фаолиятимиз - кимё, металлургия ва озиқ-овқат саноатларида хизмат кўрсатишдир.
Бизнинг стратегия, табиийки, тараққий этиш ва кенгайишдир. Бундан бир муддат илгари, биз стратегик тадқиқот ўтказдик ва диққатимизни кенгайиш режасига қаратдик. Яъни, янги давлатлар бозорларига кириш, аниқроқ айтадиган бўлсак, Хитой, Саудия Арабистони, Россия ва Ўзбекистон давлатларида фаолиятни бошлаб юбориш. Ушбу минтақада айнан Ўзбекистонни танлашимизнинг асосий сабаби, мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва давлат раҳбариятининг Ўзбекистонни дунёга очиш ва инвестицион муҳитни янада яхшилаш томон қилаётган самарали қадамларидир.
Бизнинг фаолият моделимиз жиҳозлар таъминоти дегани эмас, яъни келдик, сотдик, кетдик. Бизнинг мақсадимиз бирор бир давлатга узоқ муддатли инвестициялар киритишдир. Бу борада, Ўзбекистон истиқболли мамлакат, ва айтганимдек, сизнинг юртингизда самарали иш юритиш учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Президентингиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатингизда улкан ўзгаришлар юз бермоқда, ва буларинг барчаси биз тўғри қарор қабул қилганимизни кўрсатади. Air Products компанияси жиддий технологияларга эга ва улар мамлакатингиз нефт ва газ саноатини ва шунингдек металлургия саноатини ҳам ривожлантиришда катта туртки бўлишига аминмиз.”

24-26 май кунлари Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида ўтказилган 22-Ҳалқаро иқтисодий форум давомида Ўзбекнефтгаз АЖ ва AIR PRODUCTS LLC ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Унга кўра, Метанолдан Олефин (МТО) технологияли ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа доирасида ҳамкорлик олиб боришга келишб олинди. Ушбу лойиҳани қўшма амалга оширишнинг истиқболли томони нимада эканини айтсангиз.

“Ҳақиқатдан, мен Санкт Петербургдаги Ҳалқаро форумда жаноб Султонов билан учрашиш бахтига муяссар бўлдим. Биз дастлабки муҳокамалар ўтказиб, Ўзаро англашув меморандумини имзоладик. Кўриб турганингиздек, юртингизга ташрифим ўша учрашувнинг ҳосилидир.
МТО бўйича лойиҳанинг истиқболи порлоқ эканига аминман. Бундан ташқари, биз бир қатор бошқа лойиҳаларни ҳам муҳокама қилдик ва уларнинг ҳам самарали бўлишига ишончимиз комил. Шу туфайли, биз ҳамкорликда аниқ қадамлар ташлашни бошлашимиз керак деган фикрдаман.”

AIR PRODUCTS LLC компанияси Ўзбекистонда саноат газини (шунингдек, кислород, азот, аргон, водород, синтез-газ ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва тарқатишни йўлга қўйишни ташкил этишда қизиқиш билдирмоқда. Ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Унинг якунига кўра, томонлар бозорни ўрганиш, саноат гази ишлаб чиқаришларни аудит қилиш ва кейинги таклифлар бериш борасида келишиб олдилар.
Аудитни амалга ошириш муддати қандай? Ўзбекистонда саноат газани ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасидаги қарор қачон қабул қилинади?

“Давлат даражасида бўлиб ўтган учрашувларда компаниямиз Ўзбекистонга миллиард ва ундар ортиқ АҚШ долларини киритишга тайёр эканлигини айтиб ўтгандик. Ушбу инвестициялар юқорида айтиб ўтилган соҳаларни ривожлантиришга ва юртингизда нафақат ички истеъмолчига балки қўшни давлатларга ҳам хизмат кўрсата оладиган саноат газини ишлаб чиқариш бўйича компания ташкил этишга йўналтирилади. Бизда ҳамкорлик завқи юқори даражада ва илиқ қабул учун сизларга ўз раҳматимни айтаман.
Учрашувлар ва муҳокамалар мобайнида биз ишчи гуруҳ тузишга қарор қилдик, ва унга компаниямизнинг юқори малакали мутахассислари ва сиз томондан ҳукумат вакиллари жалб қилинади. Уларнинг вазифаси аниқ мақсад ва вазифаларни муҳокама қилишдир.
Бундан бир муддат олдин биз шунга келишиб олдик – компания ишчи гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси худудидаги мавжуд имкониятларни ўрганиб чиқишади, маркетинг тадқиқотлар ўтказишади, ва унга кўра, йўл харитаси ишлаб чиқилади – Ўзбекистонда мавжуд имкониятларни илгари сурилаётган таклифлар билан бирлаштириш ва ўзаро амалга ошириш йўллари аниқлаш.
Икки ойдан сўнг эса, биз кейинги режаларни тузиш учун юртингизга қайта ташриф буюрамиз.”

AIR PRODUCTS LLC Ўзбекнефтгаз АЖ билан ҳамкорлик доирасида бошқа инвестицион лойиҳаларни ҳам кўриб чиқишни режалаштирганми? Улар қандай йўналишлар?

“Айтиб ўтганимдек, биз МТО бўйича лойиҳани кўриб чиқмоқдамиз. Бу лойиҳа жуда йирик ва муҳим. Ҳозирда уни ишлаб чиқиш жараёни олиб борилмоқда. Бундан ташқари, бизнинг компания Қашқадарёда қурилаётган GTL лойиҳасида ҳам иштирок этмоқда. Келишувга кўра, ишчи гуруҳ ҳар икки томонга ҳам манфаатли бўладиган win-win модели асосида аниқ таклиф ишлаб чиқмоқда.”

Ўзбекистоннинг ҳозирги инвестицион муҳити ҳақида нима айта оласиз? Давлатимиз раҳбарияти ушбу муҳитни яхшилаш йўлида қўяётган қандай қадамлардан хабарингиз бор? Сизнинг фикрингизча, Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш учун қандай йўналишларга эътибор қаратиш ва такомиллаштириш керак?

“Яна бир бор айтаман, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатингизда тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнес муҳитни янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлардан юқори таассуротдамиз. Хусусан, бюрократиянинг камайиши, Ўзбекистон бозорларинг очилиши, коррупциянинг бартараф этилиши, ҳамда валютани эркинлаштириш. Алоҳида айтиши керак, биз жаноб Султонов билан мамлакатингизга тўғридан тўғри инвестициаларни киритиш масаласини ҳам муҳокама қилдик. Бизнинг компания юртингизда фаолият кўрсатаётган бошқа ташкилотлар билан ҳам турли лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилишга қизиқмоқда. Таъкидлашим зарур, Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар жуда ижобий, шу туфайли биз мамлакатингизда самарали иш олиб бора олишимизга ишончимиз юқори ва юртингиз компанияларига маблағ сарфлашга тайёр эканлигимиз аниқ.”
  

Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати

Янгилик билан бўлишиш