Мамлакатимизда 2016 йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январигача ёнғин, йўл ҳаракати, электр ва саноат хавфсизлиги

Печать

Мамлакатимизда 2016 йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январигача ёнғин, йўл ҳаракати, электр ва саноат хавфсизлиги, газ, электр ва иссиқлик энергияси, кўмирдан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш икки ойлиги давом этмоқда.

Ёнғиннинг олдини олиш, аҳолининг ёнғин хавфсизлигига оид билимини ошириш мақсадида корхона-ташкилотлар, ўқув юртлари раҳбарлари, газ ва электр корхоналари мутахассислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари вакиллари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилаётир.  Тадбирларда фуқаролар томонидан газ сўрувчи ускуналардан фойдаланиш, носоз газ ва электр иситиш мосламаларини қўллаш, болаларни қаровсиз қолдириш оқибатлари ҳақида маълумот берилиб, аҳоли доимий огоҳликка даъват этилмоқда.

Ёнғин хавфсизлиги кунлари доирасида ташкил этилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари, кўргазмали тадбирларга кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилиб, ёнғин келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш қоидалари кенг тушунтирилмоқда. Ҳудудлардаги газ тақсимлаш пунктлари, трансформатор подстанциялари, ёнғин ўчиришда фойдаланиладиган сув таъминоти қурилмаларининг техник созлиги текширилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилаётир. 

Манба: ЎзА

Сўнгги ўзгартириш: 19.12.2016 18:46