Ўзбекистон – тотувлик ва бағрикенглик маскани

Печать

Бугун дунёнинг мафкуравий манзараси шунчалик ўзгариб кетмоқдаки, ўз йўналиши ва ҳаракатини лаҳзада ўзгартира оладиган бўрон ҳайратдан ёқа ушлагандек. Дайди шамолни қўлга ўргатиш дунёдаги беқарор вазиятнинг қайси томонга ва ким томонга оғиб кетаётгани билишдан кўра осонроқдек гўё. Беҳисоб шукрки, шундай таҳликали бир вазиятда Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ўзининг неча минг йиллик тажрибаси шарофатидан дунё халқларини тинчлик ва омонликка даъват этиб келмоқда.

 Қанақа тарихий тажриба хусусида гапиряпсан дейишга шошилманг!

 Энг қадимги эътиқод Авесто таълимотини тарихнинг не-не синовлари-ю, офатларидан омон сақлаб келган Хоразмнинг тилсимли қальалари...

 Жануби-Шарқий Осиё қолиб, қадим Сурхоннинг Айритом, Далварзинтепа манзилгоҳларидан топилган уд чалаётган будда ҳайкалчасидан ҳайратда қолган археологлар таажжуби...

 Арабистон ярим оролида таваллуд топган ислом дини Мовороуннаҳр илм бешигида Ал-Бухорийнинг “Ал-жомеъ ас-Саҳиҳ”и, Аз-Замахшарийнинг “Ал-Муфассал”, Бурхониддин Марғилонийнинг “Ал-Ҳидоя” асарларидан топган камоли...

Арабистон ярим оролида таваллуд топган ислом дини Мовороуннаҳр илм бешигида Ал-Бухорийнинг “Ал-жомеъ ас-Саҳиҳ”и, Аз-Замахшарийнинг “Ал-Муфассал”, Бурхониддин Марғилонийнинг “Ал-Ҳидоя” асарларидан топган камоли...

 “Қайси миллат боласи бўлмасин, бошига бир лаган тилла билан сарҳадимнинг у бурчагидан то бу бурчагигача юрса ҳам ҳеч ким унинг омонатига хиёнат қилмайди”-дея дунё подшоларига адолат билан давлатни бошқариш ҳадисини ўргатган Амир Темур донолиги-ю, “Темур салтанатга фақат бир маданиятни мажбуран киритмасдан, аксинча турли маданиятларни қўшиб бугунгача яшаб келаётган Евроосиё ғоясини шахсан ишлаб чиққан жаҳондаги биринчи шахс эди”. Америлик олим Р.Нельсон иқрори...

 Дунё тарихида энг узоқ 332 йил ҳукмронлик қилган Ҳиндистондаги Бобурийлар сулоласининг асосчиси Заҳириддин Бобурни эсланг. Ҳиндистон мустақиллиги асосчилиридан бири Жавоҳарлал Неру томонидан юртдошимизга нисбатан босқинчи эмас, “дилбар шахс” эътирофи...

Унутмайлик, ёшлар! Юртимиздаги бу қут-барака ва фаровонликка ҳасад қилгувчи чиябўрилар ҳам ён-атрофимизда изғиб юришибди. Уларга маҳалладаги динлараро бағрикенглик, турли миллатлараро қуда-андачилик, юртимиз бўйлаб фестивал давомида янграётган қирғизнинг “Сайра қомуз”, украинлар “Джерелло”, дунганлар “Чимнё”, қозоқлар “Коктем”, арманлар “Хоравақ-шоу”, руслар “Трядушие”, белоруслар “Катюша”, яҳудийларнинг “Шалом” каби 30дан ортиқ бадиий жамоалари шодон қийқириғи ёқмаётганлиги кундек равшан. Бу каби совуқ назарлардан жаннатмакон юртимизни ҳимоя қилиш, аввало бизга ким дўст ким душман эканлигини онгли инсон сифатида ажрата олишимиз шарт. Бизга ҳеч ким ҳеч қачон ташқаридан бир бурда нонни беминнат бермаслигини тушуниб етиш бугун ҳар бир ёш авлод олдидаги фуқаролик бурчи.

sharh.uz

Сўнгги ўзгартириш: 05.09.2016 15:01