UZ ҳудудида 28 мингинчи домен рўйхатдан ўтди

Печать

UZ доменлари ўсиши йил бошидан буён 2600 тани ёки 10 фоизни ташкил этди.

UZ ҳудудидаги доменлар сони 28 минглик кўрсаткичга етди, дея хабар қилди Миллий домен ҳудуди маъмурияти.

Статистик маълумотларга кўра, ўсиш суръати йил бошидан буён 2600 тани ёки 10 фоизни ташкил этди. Мазкур давр мобайнида 6100 дан ошиқ янги доменлар рўйхатга олиниб, 3600 таси ўчирилди.

Барча доменларнинг 46 фоизи жисмоний шахсларга, 89 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тегишли. 69 фоиз домен номлари хостингга боғланган бўлса, доменларнинг ярмига яқини мамлакат ҳудудига жойлаштирилган.

gazeta.uz

Сўнгги ўзгартириш: 20.06.2016 17:21