ОТМлар хорижий адабиётларга эга бўлади

Печать

Ўзбекистон ҳукумати 24 майдаги қарори билан мамлакат олий таълим тизими учун хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади.

Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича 5864 номдаги адабиётларни тендер савдолари ўтказмасдан сотиб олиш кўзда тутилган. 2020 йилгача олиб кириладиган адабиётлар божхона тўловлари (божхона йиғимлари истисно қилинган ҳолда)дан озод қилинади.

«Ўзсаноатэкспорт» компанияси ва Миллий кутубхонага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда икки ҳафта муддат ичида дистрибьюторлик компаниялари ва хорижий нашриётлар (муаллифлар) билан хорижий адабиётларни харид қилиш бўйича бевосита музокараларни олиб бориш вазифаси топширилди.

31 майга қадар ОТМлар бакалавриятининг биринчи босқич талабалари, шунингдек, 14 та ОТМ қошидаги раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчилари учун 980 номдаги адабиётларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланиши лозим.

Хорижий адабиётларни сотиб олиш учун бюджет маблағларидан ташқари, мазкур мақсадлар учун хорижий грантларни жалб этиш ҳам режалаштирилган.

gazeta.uz

Сўнгги ўзгартириш: 31.05.2016 18:33