2015 йилда Тошкентдаги уй-жойлар нархи 13 фоизга арзонлади

Печать

2015 йилда Тошкент шаҳридаги турар-жойлар квадрат метрининг ўртача баҳоси 680 долларгача арзонлади. Бу ҳақда Review.uz хабар қилди.

Биринчи арзонлашув даври 2015 йилнинг мартидан май ўрталарига қадар давом этди. МДҲ давлатлари кўчмас мулк бозорига қаттиқ таъсирини кўрсатган Россия кўчмас мулк бозоридаги вазиятнинг ўзгаргани бунга сабаб бўлди. Мазкур даврда сотувчиларнинг ҳам, харидорларнинг ҳам фаоллиги ошгани кузатилди. Квартира масаласи “ҳозирча имконият борида” тамойилида ҳал этилди.

Кўчмас мулк бозоридаги иккинчи фаоллик тўлқини сентябрь ойида бошланиб, ноябрда якунига етди. Натижада пойтахтдаги ғиштли уйлар нархи ўртача 10 фоиз, панелли уйлар эса 13 фоизгача арзонлади. Бир ва икки хонали уйлар баҳоси 14 фоизга пастлаган бўлса, 3 хонали уйлар нархи 11 фоизга арзонлади.

kun.uz

Сўнгги ўзгартириш: 04.03.2016 19:49