2016 йилнинг ёзида Тошкент ШҲТ саммитини қабул қилади

Печать

Ташкил этилганига 15 йил тўлаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) навбатдаги саммити 2016 йилнинг 23-24 июнь кунларида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти билан учрашув вақтида ШҲТнинг собиқ бош котиби Дмитрий Мезенцев маълум қилган.

Мезенцевнинг ваколати 2015 йилнинг 31 декабригача эди. Жорий йилда Тожикистон вакили Рашид Алимов ташкилот бош котиби сифатида фаолият юритади.

2015 йилнинг ёзида Уфа шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммитидан кейин ШҲТ раислиги Россиядан Ўзбекистонга ўтган эди.

Шунингдек, ташкилотнинг Банклараро уюшмаси Кенгашида раислик қилиш ваколати Ўзбекистонга ўтган.

kun.uz

Сўнгги ўзгартириш: 04.03.2016 19:34