Корхоналар самарадорлигини оширишга урғу берилмоқда

Печать

«Нефтгазинвест» МЧЖда Ernst & Young (EY) халқаро аудиторлик компанияси вакилларининг «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

EYтадбирида, Ernst & Young ва«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ ўртасида консалтинг хизматларини кўрсатиш шартномаси доирасида, «Фарғона НҚЗ» МЧЖ, Фарғона ва Андижон нефть базаларида операцион самарадорликни ошириш ва харажатларни қисқартириш бўйича дастлабки ҳисобот тақдим этилди.

Лойиҳа доирасида дастлаб  75 та ташаббус ишлаб чиқилиб, уларнинг 66 таси корхоналардаги масъул бўлинмаларда муҳокама қилиш натижасида келишилганлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу ташаббуслар муваффақиятли амалга оширилганда йиллик самарадорлик 102,6 млрд. сумни (2017 йил учун оптималлаштириладиган харажатлардан 36%) ташкил қилиши эътироф этилди. Айни пайтда 3 йил ичида иқтисодий самара 232 млрд. сумдан ортиб кетади, ташаббусларни амалга ошириш учун харажатларнинг умумий ҳажми 2,02 млрд. сумга тенг бўлади. 

EY вакиллари ушбу ташаббусларни оптималлаштиришнинг 5 та асосий йўналишлари, яъни: ишлаб чиқариш жараёни, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, ходимлар, транспорт ва таъминот бўйича жорий қилиш таклиф этилаётганлигини қайд қилдилар.

Учрашув доирасида Ernst & Young бизнес Академияси фаолиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу фаолият қуйидагиларни қамраб олган: МСФО бўйича молиявий ҳисоботларни бирлаштириш юзасидан комплекс тренинглар дастурлари, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш, хатар-менежменти, стратегия, лойиҳавий бошқарув, молиявий таҳлил ва шу кабилар.

Сўнгги ўзгартириш: 09.02.2018 15:38