Музокаралар бўлиб ўтди

Печать

Хорижий давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖда 2018 йил 31 январда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг Ўзбекистон Республикасининг бошқа мамлакатлардаги элчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.  

Учрашувда қуйидагилар қатнашди: В. Фен – Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, А. Абдуалиев - Ўзбекистон РеспубликасинингУкраинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Г. Фазилов - Ўзбекистон РеспубликасинингЯпониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Ш. Файзиев - Ўзбекистон РеспубликасинингОзарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси,И. Назаров - Ўзбекистон РеспубликасинингҚозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси,Х. Хайдаров – Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси ЁЭМ бўйича маслаҳатчиси.

Учрашув давомида Устюрт ГКМ бўйича Корея Республикаси билан қўшма лойиҳаси, Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия нефтини етказиб бериш бўйича уч томонлама рамкали битим, Сирдарё ИЭС лойиҳаси бўйича Япония билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. А.Султонов таъкидлашича, Шўртан ГКМни кенгайтириш лойиҳаси ва қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича нефт-газ соҳасида ушбу кунчиқар мамлакат билан биргаликда иш олиб бориш истиқболлари очилмоқда. 

А. Абдуалиев Украинада Ўзбекистон компанияларининг бир қатор савдо уйлари очилганлиги ва ҳозир ушбу мамлакатга «Самавто» автобусларини етказиб бериш юзасидан музокаралар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди. 

Озарбайжонда юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларга талаб тобора ортиб боряпти, сайёҳлик алоқалари кенгайиб кетяпти. А. Султонов йиғилганларга яқин вақтларда амалий музокараларни ўтказиш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ делегациясининг Озарбайжон ва Грузияга ташрифи режалаштирилаётганлиги хусусида маълумот берди.

Сўнгги ўзгартириш: 09.02.2018 15:21