Нефтгаз секторида лойиҳа асосида бошқариш

Печать

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси негизида бўлиб ўтган «Лойиҳа асосида бошқариш» мавзусидаги семинарда мамлакат нефтгаз тармоғи корхона ва ташкилотларининг қарийб 50 нафарга яқин мутахассислари иштирок этдилар. Ушбу тадбир 2017 йил декабрь ойи бошларида «Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ўртасида имзоланган "Илмий-амалий ҳамкорлик тўғрисида«ги Битимни рўёбга чиқариш йўлидаги биринчи қадам бўлди.

Тармоқнинг «Шўртан газ-кимё комплекси» МЧЖ, «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ, «Андижоннефть» МЧЖ, «Устюртгаз» МЧЖ, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари каби етакчи корхоналари, тармоқ лойиҳа институтлари ва соҳанинг бошқа ташкилотлари мутахассислари икки ҳафта давомида лойиҳа асосида бошқариш механизмлари ва улардан амалий фойдаланиш усуллари билан танишдилар.

Нефтгаз секторини бошқариш тизимини шакллантириш бўйича халқаро тажриба таҳлил қилинди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар кесимида лойиҳа асосида бошқаришнинг турли моделлари кўриб чиқилди.

Компаниянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси билан 2018 йилда илмий-амалий ҳамкорлик қилиш Дастури ишлаб чиқариш жараёнларини янада оптималлаштиришга қаратилган бир қатор долзарб йўналишларни қамраб олган.

Сўнгги ўзгартириш: 25.12.2017 16:55