Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-йиллигига бағишланади

Печать

2017 йил 6 декабрда тармоқнинг илғор ходимларини «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик белгилари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Чорак аср... Мамлакатнинг нефтгаз тармоғи учун бу — бутун дунё томонидан эътироф этилиш, тармоқ янги сифат босқичига чиқиши даври бўлди. Ушбу тарихан қисқа вақт ичида республиканинг нефтгаз индустрияси унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, минтақанинг энергетик барқарорлигини таъминлашда муҳим ҳаётий рол ўйнашини намоён қилган кенг кўламли ўзгариш босқичларини бошдан кечирди. Углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш билан шуғулланадиган саноат объектларини қуришга қаратилган стратегия натижасида Ўзбекистонда илғор технологияларга асосланган ва бугун жадал ривожланиб бораётган нефть ва газ индустрияси шаклланди.

Ушбу ютуқларнинг барчасига ўзининг фидокорона меҳнати билан тармоқнинг бугунги куни ва ёрқин келажагини яратаётган соҳа ходимларининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари туфайли эришилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви Раиси Алишер Султанов жамият жамоасини муҳим юбилей сана билан самимий табриклади ва меҳнат фаолиятида катта муваффақиятлар тилади. Тармоқнинг қарийб 60 нафар илғор ходимларига «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик белгилари тақдим этилди.

Сўнгги ўзгартириш: 11.12.2017 14:15