Газтранспорт тизимининг куз-қиш мавсумида ишлаши

Печать

2017 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида “Газтранспорт тизимининг куз-қиш мавсумида ишлаши, аҳолини табиий, шу жумладан суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, янги тизимлар ва лойиҳаларни татбиқ этиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.                           

“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи “Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамиятининг раҳбар ва мутахассислари оммавий ахборот воиталари вакилларига ягона газ таъминоти тизимининг фаолият юритиш механизмлари тўғрисида ҳар томонлама маълумот бердилар. Иқтисодий ривожланиш тобора юксалиб бориши динамикаси ва корхоналар рақобатбардошлиги ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда, бозорда ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёж борган сари кўпаймоқда.Шунга тенг равишда мамлакатнинг газтранспорт тизимини жадал ривожлантиришга қаратилган қадамлар қўйилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларни 2017-2018 йилларнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ шунга тегишли тадбирларни амалга оширишга оид тармоқ режаси ишлаб чиқилди.  

Газ таъминотидаги узилишларга йўл қўймаслик мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 99,6 км газ қувурлари мукаммал таъмирланиб, 236,7 км газ қувурлари реконструкция қилинди, 6662,5км газ қувурлари босим остида синалди, шунингдек 5260,6 км ер ости қувурларининг ҳолати текширилди,68559 дона газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) ревизия қилинди.Бундан ташқари, яшовчиларга 2,7 млн. тоннадан ортиқ ҳажмда суюлтирилган газ етказиб берилди. Жорий йилнинг охиригача ушбу кўрсаткич 3,076 млн. тоннагача оширилади, ва бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан 125 минг тоннага кўпроқдир. Шунингдек матбуот анжуманида аҳолини куз-қиш мавсумида зангори ёқилғи билан узлуксиз таъминлашга қаратилган кўпгина бошқа рақам ва лойиҳалар тўғрисида баён қилинди. Журналистларга уларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан батафсил жавоблар берилди.    

Сўнгги ўзгартириш: 24.11.2017 15:55