Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Халқаро компаниялар учун миллий кадрлар

2017 йил 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида «Халқаро компанияларда миллий кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш» мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Учинчи бор ўтказилаётган ушбу анъанавий форум «Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамияти, «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ ва И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ Университети томонидан ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу Россия Университетининг Тошкент шаҳридаги филиали муваффақиятли фаолият юритиб келяпти ва яқин кунларда ўзининг 10-йиллигини нишонлайди.Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Россия нефть ва газ саноатининг етакчи корхоналари, вазирлик ва идоралар, маърифий ташкилотлар, хорижий компанияларда катта қизиқиш уйғотди.

Конференцияда, энг яхши маҳаллий ва хорижий амалиётларни ҳисобга олган ҳолда, соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича замонавий услубиятлар, нефтгаз тармоғи учун кадрларни тайёрлаш тизимида маърифий технологиялардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. Форумнинг энг муҳим натижаси сифатида  «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ, И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ Университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Бошқортостон Республикаси ахборотлаштириш ва «Очиқ Республика» тизими фаолият юритиши масалалари бўйича Давлат қўмитаси ва «Башнефтехим» Уфа ўқув маркази қўшимча профессионал таълим Автоном нотижорат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Ушбу ҳужжатда томонлар IT таълим, электрон ўқитиш ва масофадан таълим бериш технологияларидан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш назарда тутилган. Тадбир иштирокчиларининг фикрига кўра, конференция майдони ходимларни тайёрлаш ва ривожлантириш соҳасида долзарб масалаларни ҳал қилишда иштирокчиларни бирлаштириш учун самарали механизмдир.

Тадбир якунлари бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар иқтисодиётнинг асосий тармоғи учун юқори малакали профессионал кадрларни тайёрлаш тизимида кенг қўлланилади.

Сўнгги ўзгартириш: 15.11.2017 15:49

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech