Диққат марказида – илғор технологиялар

Печать

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали негизида «General Electric» Компанияси (Россия) томонидан ташкил этилган ўқув курси бўлиб ўтди.

Тўрт кун давомида «Ўзтрансгаз» АК, «Шўртаннефтгаз» МЧЖ, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» УК, «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ ва тармоқнинг қатор бошқа корхоналари мутахассислари ёқилғи-энергетика бозори учун инновацион ечимлар, газ турбиналари ва қочирма компрессорлар соҳасидаги янги GE ишланмалари ҳамда электр қочирма насослар қурилмалари асосида нефтни қазиб чиқариш учун комплекс ечимлар билан яқиндан танишдилар.

Экспертлар нефтгазтранспорт инфратузилмаси корхоналари ва вибромониторинг тизимлари ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш учун ускуналарни бузмай назорат олиб бориш, ҳимоя қилиш, техник хизмат кўрсатишни оптималлаштириш учун ускуналар диагностикаси аҳволини мониторинг қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «General Electric» Компанияси ўртасидаги ўзаро англашув Меморандумини амалга ошириш доирасида ташкил этилган. Хусусан, ушбу ҳужжатда нефтгаз тармоғида минтақавий ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш кўзда тутилган.

Сўнгги ўзгартириш: 24.05.2017 14:31