Футбол майдонида - ғалаба учун

Печать

2016 йил 15 августда «Бунёдкор» марказий ўйингоҳида нефтгаз соҳаси ходимлари ўртасида футбол бўйича Мустақиллик Кубоги учун турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди. «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ташкил этилган ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан бундай тадбирларнинг ўтказилиши яхши анъанага айланган. Нефтгаз тармоғи ходимларини спорт билан мунтазам шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзига жалб қилиш холдинг ижтимоий сиёсатининг ажралмас қисмидир. Айнан шу боис тармоқ мутахассислари ушбу футбол турнирида қатнашишга катта қизиқиш билдирдилар ва шу туфайли 16 та жамоа шакллантирилди. Мусобақа якунлари бўйича ғолиб чиққан жамоалар аниқланди. 

Сўнгги ўзгартириш: 19.08.2016 15:07